23 Октябр 2021 йил 382

Навоийда "25 октябрь ички ишлар органлари ходимлари куни" муносабати билан “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтди

25-октябрь ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан вилоят ИИБ ҳудудида “Очиқ эшиклар куни” ташкиллаштирилди. Мазкур тадбирда мактаб ва лицей ўқувчилари ташриф буюрди. Ўқувчи ёшларга  вилоят ички ишлар бошқармасининг соҳавий хизматлари-кинология хизмати тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отраяди, экспорт криминалистика ҳодимлари томонидан махсус қурол аслаҳалар ҳамда хизматда фойдаланадиган асбоб анжомлар намойиш этилди.

Тадбир давомида ўқувчи ёшлар бошқармада ташкил этилган вазиятлар маркази билан яқиндан таншишди.

Шунингдек, манавият бурчаклари  ҳамда уларда акс этган кеча ва бугуннинг қаҳрамонлари ҳақида тўлиқ малумот берилди.

Тадбир сўнгида Бошқарма бошлиғи ташаббуси билан хизмат хонасида учрашув ташкил этилди. Шу куни ёшлар ўзларини раҳбарлик курсисида кўришди. Ўқувчи ёшларга турли хил бадиий адабиётлар туҳфа этилди. Муҳтасар айтганда бу каби ватанпарварлик тадбирлари ёшларни она ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашда, соҳага қизиқувчан ёшларнинг сафи кенгайишига хизмат қилади.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

https://t.me/Navoi_iib_axborotxizmati

Text to speech