20 Октябр 2021 йил 365

Навоийда "25 октябрь ички ишлар органлари ходимлари куни" муносабати билан оммавий спорт тадбири ташкил этилди

 Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2021 йил 18 сентябрь кунидаги “Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ташкил этилганлигининг ўттиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги 199-сонли фармойиши талаблари асосида “25-октябрь Ички ишлар органлари ходимлари куни” байрами муносабати билан Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамда Ички ишлар вазирлиги Навоий академик лицейи ўқувчилари иштирокида оммавий спорт тадбири ўтказилди. “ юриш марафони”, “ югуриш” ҳамда “ веломарафон” ўтказилди.  Бу каби оммавий спорт тадбирларини ўтказишдан асосий мақсад  вилоят ИИБ ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда ходимлар ўртасида дўстона муҳитни шакллантиришдир. Шу билан бирга “Ички ишлар органларининг 30 йиллигига 3 минг метр” шиори остида ташкиллаштирилган тадбир марафон қатнашчиларига касб байрами арафасида ўзгача бир кайфият тақдим этди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Каналга обуна бўлиш:
@Navoi_iib_axborotxizmati

 

Text to speech