11 Октябр 2023 йил 342

Навоийда 3-сектор раҳбари Кармана тумани фуқаролари билан учрашди

 Мурожаат ва ечим. Бугун фуқароларнинг қийнаб келаётган муаммоларига тез ва ижобий ечим бериш ҳар бир раҳбар олдидаги муҳим вазифадир.  Юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг бош мақсади ўлароқ вилоят 3- сектор раҳбари Кармана тумани Наврўз маҳалласи фуқаролари билан учрашди.  Маҳалланинг ёш қатлами томонидан  йўлланган муаммоларни маҳаллабай ўрганиш учун ташкил этилган сайёр қабулда вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 3-сектор раҳбари полковник А.Д.Тасбаев ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб борди.

Кун тартибидаги асосий масала, ҳал этилмай қолган мурожаатларни ҳал этиш ҳамда ёш фуқароларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлаётган ҳолатларни ўрганиш бўлди. Учрашувда 30га яқин муаммолар ўрганилди. Уларнинг аксариятини бандлик, моддий ёрдам ҳамда имтиёзли кредит олиш масалалари ташкил этади. Мазкур мулоқотлар шунчаки, учрашув эмас балки, аҳоли мурожаатлари ва муаммоларини манзилли ўрганиш, ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдирини ётганини чуқур ҳис этиш ва уларни ҳал этишдан иборатдир.


Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech