17 Апрел 2023 йил 555

Навоийда 3-сектор ҳудудларида ифторлик дастурхони ташкил этилмоқда

Президентимизнинг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарори, унда белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида Нурота туманининг 3-сектор ҳудудидаги МФЙларида эҳтиёжманд аҳоли вакиллари, ногирон, нуроний, ягона ижтимоий реестрида турган фуқаролар учун ифторлик дастурхони ташкил этилди. Жумладан, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари томонидан Чуя МФЙда истиқомат қилувчи Абдурахмон ака Шамиев хонадонида ифторлик ташкил қилиниб, барча ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакиллари, нуроний отахону онахонлар ва маҳалла фаоллари таклиф этилди. Дастурхон атрофида Қуръон тиловат қилинди, биродарлар бир-биридан ҳол-аҳвол сўрашди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech