11 Июн 2022 йил 465

Навоийда 49 нафар ходим фарзандларига тавсиянома ва тақдимномалар берилди

Сўнгги йилларда ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, куни кеча Навоий вилояти ИИБда ходимлар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида бўлиб ўтган тадбир ҳам бунинг тасдиғидир.

Тадбир мақсадига мувофиқ Ички ишлар Вазирлиги томонидан таъсис этилган тавсиянома ва тақдимномалар шу соҳада хизмат қилаётган 49 нафар ходим фарзанларига тантанали равишда топширилди. Улар орасида 2 нафар хизмат вақтида вафот этган ходимлар фарзандлари ҳам бор. Энди бу каби тавсияномалар орқали Республикамизнинг турли олий таълим муассасаларига имтиёз асосида ўқишга қабул қилинадилар. Тақдимнома эгалари эса ҳарбий соҳа бўйича ўрта ва олий таълим олиш ҳуқуқини олдилар.

Худди шундай тавсиянома эгаси Қизилтепа тумани ИИБ бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари майор Тилав Азимовнинг фарзанди Қувончбек Азимовнинг ҳам қувончи чексиз.

-        Ёшлигимдан отамнинг изидан бориб, эл-юрт тинчлиги йўлида хизмат қилишни орзу қилгандим. Бугун менга тақдимнома орқали билдирилган ишончни келажакда албатта оқлашга ваъда бераман дейди, - Қувончбек Азимов.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech