9 Март 2021 йил 520

Навоийда 54 ёшли фуқаро ўғирлик жиноятига қўл урди

    1967 йилда Қизилтепа туманида туғилган Узилишкент МФЙда яшовчи, муқаддам судланмаган, якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи Т.М. 2020 йилнинг 20 декабрь кунига ўтар кечаси девордан ошиш орқали, 1974 йилда туғилган Қизилтепа тумани Узилишкент МФЙда яшовчи К.Мнинг яшаш ҳовлисига  ғайриқонуний равишда кириб, хонадонидан жами 12 млн. 200 минг сўмлик уй-рўзғор, кийим-кечак ва хўжалик молларини яширин равишда талон-торож қилиб, воқеа жойидан яширинган.

  Мазкур ҳолат юзасидан Т.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 

             Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech