18 Август 2022 йил 212

Навоийда 7259 ҳарбий қисм хизматчилари ҳам ойлик доирасидаги тадбирларда фаол иштирок этмоқда

 “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори остида ўтаётган “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида 7259 сонли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ҳам фаол иштирок этишмоқда.

Шу муносабат билан ҳарбий қисм шахсий таркиби навоий шаҳридаги “Қатағон қурбонлари” музейи ҳамда Кармана туманидаги Қосим Шайх мақбарасига ташриф буюришди. Музей ходималари меҳмонларни қадимий буюмлар ва экспонатлар билан таништирган бўлса изоҳ талаб қилинмайдиган суръатлар ташриф буюрганларда катта қизиқиш ўйғотди.

Қосим Шайх Азизон мақбарасидаги зиёрат ҳам тарихдаги буюк шахслар хотирасини ёд этиш ва уларнинг маънавий дурдоналаридан баҳраманд бўлиш учун имконият яратди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech