8 Март 2022 йил 833

Навоийда "8-март хотин-қизлар куни" муносабати билан байрам кечаси ташкил этилди

Энг гўзал ойнинг энг нафис байрами - хотин-қизларга эҳтиром кўрсатиш анъанаси йил сайин умумдавлат аҳамиятига эга бўлиб бормоқда. Зеро, жамиятнинг маданият даражаси, маънавий баркамоллиги аёлларга бўлган муносабат билан белгиланади.

Хусусан, “8-март халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан Навоий вилояти ички ишлар органлари тизимида фаолият олиб бораётган хотин қизлар учун байрам дастури ташкил этилди. Тадбир аввалида  аёлларимизга бағишланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири табриги ўқиб эшиттирилди. Шундан сўнг 20дан ортиқ  вилоят ва республика танлови ғолиблари мукофатланди. Шунингдек, вилоят ИИБ Маънавий маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати катта психологи капитан Мавлуда Орзиеванинг “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланиши ходималарнинг чинаккам хурсандчилигига сабаб бўлди. Байрам дастурида вилоятнинг кўзга кўринган санъаткорлари ижросида куй-қўшиқлар ҳамда рақслар ижро этилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech