Навоийда 140 тонна цемент фирибгарни "босиб қолди"
Бухоро вилояти Когон тумани Хўжа якшаба МФЙда яшовчи, 1983 йилда туғилган, вақтинча ишсиз Р.Н. ўзганинг мол-мулкини қўлга киритишни мақсад қилиб, қурилиш моллари савдоси билан шуғулланувчи таниши, 1974 йилда Зарафшон шаҳарида туғилган МЧЖ раҳбари Д.Л.га Эрон давлатида ишлаб чиқарилган “Тарбат” номли цементдан 140 тоннасини етказиб беришни ваъда қилиб, оғзаки келишувга асосан ундан 8000 АҚШ доллари ва 600 минг сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Д.Л.нинг огоҳлантиришларига қарамасдан ўзлаштирилган маблағни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Р.Н.га нисбатан 2020 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати