9 Декабр 2020 йил 424

Навоийда “9-декабрь – Коррупцияга қарши курашиш халқаро куни”  муносабати билан учрашувлар ўтказилди

      “9-декабрь – Коррупцияга қарши курашиш халқаро куни”  муносабати билан  вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари иштирокида Абу Али Ибн Сино жамоат  саломатлиги техникуми ҳамда вилоят Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармасида «Давлат ташкилотлари фаолиятида коррупцияни олдини олиш: муаммолар ва уларнинг ечимлари» мавзусида учрашувлар ўтказилди.

     Дастлаб, таълим ва тиббиёт соҳасида содир этилаётган коррупция жиноятининг салбий оқибатлари, ушбу жиноятларни олдини олишдаги муаммолар ва ечимлар тўғрисида гапирилиб, вилоят ИИБ томонидан тайёрланган мавзуга доир видеролик йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.

     Шундан сўнг, ИИБ ЖҚБ  коррупцияга қарши кураш бўлими ходимлари сўз олиб, вилоят ҳудудида порахўрлик, фирибгарлик жиноятлари, шунингдек  мансаб ваколатини суистеъмол қилиш ҳолатларининг тез-тез кузатилаётганлигига алоҳида тўхталиб ўтишди. Бу каби жиноятлар учун жазо муқаррар эканлиги тўғрисида огоҳлантириб ўтилди.

      Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech