23 Декабр 2021 йил 325

Навоийда адабиётга ихлосманд оилалар ўртасида китобхонлик тадбири ўтказилди

Вилоят 3-секторларида яшовчи оилалар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири соврини учун “Соғлом ва баркамол оила” шиори остида маънавий-маърифий ҳамда спорт тадбирлари ўтказилмоқда.

Тадбирда туман-шаҳар 3-секторларидан 11 та оила  
5 та – Энг яхши китобхон оила, ёш китобхон, мен севган асар қаҳрамони, баҳру-байт ва Темур тузаклари билимдони шартлари бўйича иштирок этишди. Мазкур тадбир зиёли, маърифатли оилалар ва уларнинг фарзандларининг адабиётга нечоғлик қизиқишлари ва иқтидорларини намойиш этиш имкониятини яратди.

Китобхонлик беллашувларининг вилоят босқичида қуйидаги оилалар ғолиб чиқишди.1-ўрин Учқудуқ туманидан Рашидовлар оиласига, 2-ўрин Хатирчи туманидан Холиқуловлар оиласига, 3-ўрин эса Навоий шаҳридан Алиевлар оиласига насиб этди.

Мусобақада ғолиб бўлган оилаларга бошқарма бошлиғининг қимматбаҳо совғалари топширилди.

 

 

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

 

 

                                                                               

 

Text to speech