14 Июн 2022 йил 246

Навоийда академик лицей ходимлари бутунжаҳон донорлар куни муносабати билан тадбир ташкил этишди

14 июнь – Бутун жаҳон донорлар куни. Шу муносабат билан  Ўзбекистон Республикаси ИИВ Навоий академик лицейининг бир гуруҳ  ўқитувчи ва хизматчилари донорлик қилиш мақсадида қон қуйиш марказига ташриф буюришди.  Шунингдек, мазкур тадбирда ўқувчилар ҳам иштирок этиб мутахассислардан соғлом турмуш тарзи ва донорликнинг тиббий аҳамияти ҳақида маълумотларга эга бўлишди.

  • Умуман олганда, донорлик ҳар қандай инсон қилиши мумкин бўлган оддий, лекин олий қаҳрамонликдир. Донорлик сабаб кимнингдир ҳаётини сақлаб қолишга ҳисса қўшсак демак, биз ҳақиқий инсонпарвармиз,-дейди лицей директорининг маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари, подполковник Шукрулло Отақулов.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech