1 Июн 2022 йил 309

Навоийда академик лицей мутасаддилари томонидан байрам муносабати саховат тадбири ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Навоий академик лицейи томонидан 2022 йилнинг 31 май куни “1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Кармана туманидаги 25-сон эшитишда имконияти чекланган балаларга ихтисослаштирилган мактаб интернати”да хайрия ва маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.
Тадбир муносабати билан лицей ўқитувчилари, ишчи-хизматчилари, ўқувчилар томонидан хайрия акцияси ташкил қилиниб, мактаб интернат ўқувчилари учун совғалар улашилди.
Шу куни лицей ва мактаб интернат ўқувчилари томонидан байрам тадбири ўтказилиб, улар томонидан кўй ва қўшиқлар, рақслар намойиш этилди. Ўтказилган тадбирлар ўқувчиларда шукроналик, меҳр ва мурувват ҳисларини шакллантиришга, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, ҳеч бир инсон меҳр ва эътибордан четда қолмаслигини англашда хизмат қилиши шубҳасиз.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech