17 Декабр 2022 йил 300

Навоийда академик лицей ўқувчи қизлари ҳамда масъул ходимлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди

Хотин-қизлар маънавиятини юксалтириш, маиший зўравонлик қурбонига айланишнинг олдини олиш ва гендер тенглиги тушунчаларини  тарғиб қилиш мақсадида Навоий вилояти ИИБ Маънавий маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг  хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш гуруҳи вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Навоий академик лицейи ўқувчи ва ўқитувчилари учун давра суҳбати ташкил этилди. Унда Ўзбекистон мусулмонлар идораси Навоий вилоят вакиллиги бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича масъул ходимаси сўзга чиқиб, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароит яратиш, оилаларда маънавий-аҳлоқий муҳитни мустаҳкамлаш ҳақида тушунтириб ўтди. Шунингдек, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, замонавий, намунали оилани шакллантириш, унинг маънавий-аҳлоқий негизлари ва анъанавий оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мақсадли ишлар олиб борилаётганли ҳақида, яна эрта никоҳларнинг, оилалардаги низоли ҳолатлар ва ажралишларнинг олдини олишдаги диний қарашлар ҳақида сўзлади. Хотин қизлар масалалари бўйича вилоят ИИБ вакиллари эса, аввало ўқувчи қизлар лицей ички тартиб-қоидаларига, формали кийим-бошларни кийиб юриш қоидаларига қатъий риоя қилиб, доимий равишда ўз устиларида ишлаб, билим савиясини оширишлари кераклигини таъкидлаб ўтдилар. Ўқувчи қизларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларга юридик маслаҳатлар олишлари, хотин–қизларнинг турмуши, иш жойлари, таълим муассасалари каби жойларда тазйиқ ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш ва уларни олдини олиш, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишни амалга оширувчи ваколатли органлар ҳақида мазмунли маъруза қилишди.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, хотин-қизларимиз учун ташкил этилган бу каби тадбирлар уларни келажакда касб танлаши, жамиятда ўз ўрнига эга маъсулиятли ходима, меҳрибон ва садоқатли уй бекаси бўлишида муҳим аҳамият касб этади.

 Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech