3 Июн 2022 йил 279

Навоийда академик лицей ўқувчи қизлари ҳамда тиббиёт ходимлари иштирокида тарғибот тадбири ташкил этилди

Навоий вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими ташаббуси билан ИИВ Навоий академик лицейида таҳсил олаётган ўқувчи қизлар ўртасида “Соғлом оила қуриш, соғлом фарзандни дунёга келтириш, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Мазкур тадбирга “Навоий вилояти репродуктив ва аҳоли саломатлиги маркази” гинеколог ва педиатр шифокорлари таклиф этилди.

Тадбир давомида Навоий вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими ходимлари ҳамда вилояти репродуктив ва аҳоли саломатлиги марказидан ташриф  буюрган  меҳмонлар сўзга чиқишди. Маъруза муаллифлари ўқувчи қизларни оилага тайёрлаш, соғлом оилавий муҳитни шакллантириш кўникмаларини ҳосил қилиш, соғлом фарзандни дунёга келтиришнинг тиббий хусусиятлари ҳамда фарзанд тарбиясининг энг муҳим омиллари ҳақида қимматли маълумотлар ҳамда тавсиялар бердилар. Шу билан биргаликда соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, касалликларнинг олдини олиш, табиат неъматларидан унумли фойдаланган ҳолда маҳоратли оила бекаси бўлишнинг сир-синоатлари ҳақида фикрлар билдирилди. Ўқувчи қизлар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech