31 Август 2022 йил 304

Навоийда академик лицей ўқувчилари "Қатағон қурбонлари" музейига ташриф буюрди

ИИВ Навоий академик лицейида “Ватанпарварлик ойлиги” доираси, шунингдек, мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмокда. “Қатағон қурбонлари хотираси куни” муносабати билан лицей ўқувчиларининг Навоий Давлат Педагогика институти ҳузуридаги “Қатағон қурбонлари”музейига ташрифи ҳам шундай тадбирларнинг давоми бўлди. Ташриф давомида ўқувчилар Ватанимиз мустақилликка эришиши, миллатимиз ғурури, унинг қадриятларини, бой маънавиятини асраб қолиш йўлида жонини қурбон қилган  миллат фидойилари Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдулла Авлоний, Абдурауф Фитрат, Абдулҳамид Чўлпон, Абдулла Қодирий каби улуғ маърифатпарвар аждодларимизнинг ҳаёти, ижоди, илмий фаолияти ҳақида маълумотлар етказилди ва видеоролик намойиш этилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech