21 Май 2022 йил 340

Навоийда академик лицей ўқувчилари институт профессор-ўқитувчилари билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Навоий академик лицейида юртимизда янги уйғониш даври пойдеворини барпо этиш борасида белгиланган стратегик вазифалар доирасида “Учинчи Ренессанс сари” шиори остида ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар, уларга таълим тарбия беришни такомиллаштириш бўйича қилинаётган ишлар мавзусида Навоий Давлат педогогика институти профессор-ўқитувчилари билан учрашув ўтказилди. Учрашувда маърузачи  Ҳ.Ўсаров томонидан ўқувчиларга ренессанс тушунчаси, биринчи ва иккинчи ренессанс даврлари, ушбу даврда яшаган буюк алломаларимизнинг жаҳон цивилизацияга қўшган ҳиссаси бўйича тушунчалар берилди. Шунингдек, ўқувчиларга Президентимиз томонидан Учинчи ренессанс пойдеворини қуриш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратиб берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда, ўз устиларида тинмасдан ишлаб, чуқур билим олиб келажакда юртимиз тараққиётига ҳисса қўша оладиган ҳақиқий ватанпарвар, етук кадрлар бўлиб етишишга ҳаракат қилишлари лозимлиги таъкидланди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech