2 Март 2022 йил 548

Навоийда академик лицей ўқувчилари иштирокида шоира Зулфия таваллудига бағишланган кеча бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Навоий академик лицейида ўзбек адабиётининг 20 асрдаги ёрқин намоёндаларидан бири, вафо ва садоқат куйчиси сифатида халқимиз орасида юксак эҳтиромга сазовор бўлган шоирамиз Залфияхоним таваллуд топган куни муносабати билан адабий-бадиий кеча ўтказилди.
Тадбир давомида лицей ўқувчиларига шоиранинг ҳаёти ва ижоди акс эттган саҳна кўринишлари намойиш этилди, шеърлари ҳамда уларга басталанган қўшиқлар ижро этилди.
Зулфияхоним ижодида садоқат, ҳаётда ёниб яшаш, ҳар бир синовларда собитқадамлик, жўшқинлик, ҳаётни севиш, улкан марралар сари олға қадам ташлаш туйғулари акс этиши ўқувчиларда катта тассурот қолдирди. Зулфияхоним ижодига ҳукуматимиз томонидан юксак баҳо берилиб, унинг номи билан мукофот таъсис этилиши ҳам бежиз эмас. У нафақат шоира балки вафо ва садоқат куйчиси сифатида халқимиз орасида улуғланиши, бугунги кунда Зулфияхоним босиб ўтган умр йўли ўзбек аёллари учун ибрат мактабидир.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech