9 Апрел 2023 йил 503

Навоийда академик лицей ўқувчилари иштирокида соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 687 йиллиги тадбири ташкил этилди

ИИВ Навоий академик лицейида буюк бобокалонимиз соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 687 йиллиги муносабати билан “Биз киммиз, қандай буюк зотлар авлодимиз” деб номланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда ўқувчиларга Соҳибқирон Амир Темурнинг ҳаёти, буюк давлат барпо этиш йўлидаги билими, куч-қудрати, Мавороуннаҳрда фан ва маъданият ривожига қўшган улкан ҳиссаси ҳақида маълумот берилди.
Шу куни лицей ўқувчилари ўртасида “Темур тузуклари билимдони” мавзусида баҳс-мунозара ўтказилди. Тадбирда фаол иштирок этган ҳамда сана муносабати билан ўтказилган иншолар танловлари ғолиблари фахрий ёрлиқ билан тақдирландилар.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech