16 Декабр 2021 йил 375

Навоийда академик лицей ўқувчилари учун фахрийлар томонидан китоб тақдимоти бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Навоий Академик лицейи ўқувчилари билан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Фахрийлар кенгаши аъзоси, истеъфодаги полковник Абдуғофур Саттаров, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти катта инспектори подполковник Қобулжон Шокиров ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси кафедра доценти подполковник Қувончбек Қодиров учрашув ўтказилди.

Учрашувда ташриф буюрганлар томонидан “Ички ишлар органларининг мард ўғлонлари” ва “Фахрийлар фахримиз” номли китобларининг мазмун моҳиятини ҳамда подполковник Қ.Қодиров томонидан “Ўзбекистон халқ хизматида” китобини яратилиш тарихи ва мазмун моҳияти тушунтирилди.

Шунингдек, ўқувчи ёшларга ўзларининг кўп йиллик тажрибалари, қимматли маслаҳатларини бериб, ёш авлодга эсдалик совға сифатида китоблар жамланмаларини тақдим этишди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech