31 Январ 2023 йил 307

Навоийда академик лицейи ўқувчилари иштирокида “Оила-давлат ва жамиятнинг асосий бўғини ва таянчи” мавзусида тадбир ташкил этилди

ИИВ Навоий академик лицейида “Оила-давлат ва жамиятнинг асосий бўғини ва таянчи”, “Соғлом оилани шакллантиришнинг асосий мезонлари” мавзуларида давра суҳбати ўтказилди. Мазкур тадбирда Навоий вилояти ИИБ ММИ ва КБТХ бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари, мутахассис психолог ҳамда Тиббиёт бўлими ходималари иштирок этдилар.

Тадбир давомида академик лицей қизларига соғлом турмуш тарзига амал қилиш соғлом оиланинг асосий мезони эканлиги, ҳар бир ўқувчи қиз бўлажак она сифатида ўз соғлигига беэътибор бўлмаслиги айтилиб, балоғат ёшида учрайдиган тиббий муаммолар ва уларнинг ечими тўғрисида тавсиялар берилди.  Бир пайтнинг ўзида ўқувчи қизлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассис шифокорлар томонидан жавоб олишди ва уларга  тарқатма материаллар тарқатилди. Шунингдек бўлғуси ички ишлар органи ходималари аввало маънавиятли, билимли бўлиши, бунинг учун эса, ИИВнинг амалдаги буйруқ талабларига ҳамда лицей кун тартибига қатъий риоя қилиш таъкидлади.  Мутахассис психолог томонидан бугунги кунда жамиятда учраётган оилавий ажримларнинг асосий сабаби оилалардаги маънавий соғлом муҳитнинг етарли даражада эмаслиги таъкидланди. Айниқса,  аёл ички ишлар органи ходимлари халқ манфаатларини ҳимоя қилиш билан бирга намунали соғлом оила муҳитига эга бўлишлари талаб этилиши мисоллар кўринишида тушунтирилди. Сўнг психологик иммунитетни шакллантирувчи омиллар тўғрисида психологик тавсиялардан иборат тарқатма материаллар тарқатилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech