27 Июн 2022 йил 295

Навоийда академик лицейнинг 2021-2022 йил битирувчиларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Навоий академик лицейида 2022 йил битирувчиларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Навоий вилояти ИИБ бошлиғи ҳамда ўринбосарлари, соҳа фахрийлари ҳамда битирувчиларнинг ота-оналари иштирок этишди. Жумладан, 2021-2022 ўқув йилида ўқишни якунлаётган 344 нафар ўқувчилардан 26 нафари имтиёзли диплом соҳиби бўлишди. Вилоят ИИБ раҳбарияти  битирувчиларни келажакда нуфузли олий таълим муассаларида ўқишни давом эттиришига, она Ватан сарҳадларини асраб авайлашда ҳисса қўшишларига катта ишонч билдирди.  

Ҳаяжондан кўзларига ёш олиб юрт тинчлиги ва осойишталиги учун қалқон фарзандларни вояга етказаётган ота-оналар лицей ўқитувчиларига чуқур миннатдорчилик билдилар.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

 

Text to speech