6 Апрел 2021 йил 259

Навоийда акасини қўйларини ўғирлаган уканинг қилмишларига ҳукм ўқилди

Ўтган 2020 йилнинг 12 ноябрь куни Нурота тумани “Сентоб” МФЙда истиқомат қилувчи Т.И нинг қўйлари йўқолганлиги тўғрисида хабар келиб тушди. Ярим тун соат тахминан 23:00лар атрофида қоронғулик ва қўйларнинг қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб 20 бош қўйларни яширин равишда талон-тарож қилиб, воқеа жойидан яширинган шахсни аниқлаш мақсадида қидирув тадбирлари олиб борилди. “Ўзингники ўзагингни узади” - деганларидек қўйларнинг унинг ўз укаси Т.Ш томонидан талон-тарож қилинганлиги аниқланди.
Акаси Т.Ига 21.500.000 сўмлик ҳамда унинг чўпони И.Нга 3.500.000 сўмлик етказилган зарар туфайли Т.Шга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилган. Мазкур жиноят иши, жорий йилнинг 18 март санасида жиноят ишлари бўйича Нурота туман суди томонидан кўриб чиқилиб, етказилган моддий зарарни ихтиёрий равишда бартараф қилинганини ва оилавий шароитини инобатга олиб, Т.Ш 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш жазосига ҳукм қилинди. Т.Шнинг ёшлигида бир майизни қирқ бўлиб ейишга етган сабр-қаноати улғайганда енгил бойлик орттириш истагида ака-ука муносабатларини ўйлаб ҳам ўтирмагани бугун унинг қондошлари олдида бошини эгди. Муҳтожлигини оқилона йўл билан тадбир этганда эди, балки бу кунлар бошига тушмасди.

   

        Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech