10 Май 2022 йил 335

Навоийда акдемик лицей ўқитувчилари иштирокида спортнинг воллейбол, стол тенниси ҳамда шашка тури бўйича хотира турнири ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Навоий академик лицейида 9 май - "Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан “Инсон қадри азиз, ўтганлар хотираси муқаддас” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Шунингдек, лицейда кўп йиллар самарали фаолият олиб борган марҳум устоз Арчабек  Чангбоевга бағишлаб, лицей ўқитувчилари, ишчи-хизматчилари ўртасида спортнинг воллейбол, стол тенниси ва шашка турлари бўйича хотира турнири ўтказилди. Мусоабақа ғолибларига диплом ва касаба уюшмаси томонидан қимматбаҳо совғалар тантанали равишда топширилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech