17 Май 2022 йил 244

Навоийда ҳаракат иштирокчиларига қулайлик яратилди

Навоий вилоятидаги автомобиль йўллари, шунингдек, умумтаълим мактаб ва боғчалар ёнидан ўтган автомобиль йўлларида 564 дона эскирган йўл белгилари алмаштирилиб, 16 дона етишмайдиган йўл белгилари ўрнатилди. 14.250 погонометр йўл чизиқларини чизиш ва 47 та пиёдалар ўтиш жойларини белгилаш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, Навбаҳор тумани ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга А-379 автомобиль йўлининг 13-14 километрлари оралиғида 1-гуруҳ тўсиқларни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
Хатирчи туманидан ўтган давлат аҳамиятига эга 4Р48 автомобиль йўлининг 127-133, Навбаҳор туманидан ўтган давлат аҳамиятига эга 4Р57 автомобиль йўлининг 0-8 ҳамда Нурота тумани ҳудудидан ўтган 4Р55 автомобиль йўлининг 121-126 километрлари оралиқларида йўлларни тоифасини ўзгартириш мақсадида қайта қуриб кенгайтириш ишлари амалга оширилмоқда. Кармана туманидан ўтган халқаро аҳамиятдаги М-37 автомобиль йўлининг 171-175 километрлари оралиғида металл тўсиқлар ўрнатилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech