27 Январ 2021 йил 570

Навоийда ҳаракатланиб келаётган "Cobalt" йўловчисида гиёҳвандлик моддалари аниқланди

      2021 йил 23 январь куни соат 19:00ларда, вилоят ҳамда туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор  тадбир давомида, Кармана тумани Варқ МФЙ ҳудудидан ўтган М-37 автомобиль йўлида ҳаракатланиб келаётган, фуқаро Х.Бнинг бошқарувида бўлган “Кобалт” русумли 80 L 148 QA давлат белгили автомашина тўхтатилиб текширилганда, ушбу автомашинада йўловчи сифатида келаётган, 1987 йилда Бухоро шаҳрида туғилган, Ғиждувоний кўчасида яшовчи, муқаддам судланмаган, “Капитал мега строй” корхонаси қурувчиси Қ.Ж келгусида ўтказиш мақсадини кўзлаб, оғирлиги 3,47 грамм бўлган “марихуана” ва 13,73 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддасини қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, холислар иштирокида расмийлаштирилиб олинган. 

     Мазкур ҳолат юзасидан Ж.Қга нисбатан  Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси, 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Суриштирув ишлари давом этмоқда. 

    Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech