Навоийда ҳарбий-академик лицейида ўқиш истагини билдирган ўқувчилар билан суҳбат ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи талабларига мувофиқ, вилояимизда 47 нафар умумтаълим мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқувчилари мазкур ҳарбий-академик лицейида ўқишга кириш истагини билдирган эди. Хусусан, вилоят ИИБ маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати масъуллари томонидан мурожаат қилган 9-синф ўқувчилари билан якка тартибда дастлабки суҳбат ўтказди. Шунингдек, уларнинг шахсий-психологик хусусиятлари ўрганилди. Ўтказилган суҳбат давомида уларнинг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга муносабати ҳамда шахсга доир характери жумладан, қатъият, меҳнатсеварлик ва ташаббускорлик хусусиятларига алоҳида этибор қаратилди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати