Навоийда ҳашар тадбирлари кўтаринки руҳда ташкил этилди
Ҳашар- элга ярашар! Асрий миллий қадриятларимизга кўра умумхалқ байрамлари олдидан ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш яхши анъана тусини олган. Мустақиллигимизнинг 30 йиллик шодиёналари арафасида бугун Навоий вилояти аҳли ҳам кўча кўйларда, маҳалла ва гузарларда шунингдек, корхона ва ташкилотларда ҳашар тадбирларини бошлаб юборишди. Хусусан, бугун Навоий вилояти ИИБда хизмат қилаётган соҳа фидойилари иштирокида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга қаратилган ишлар ташкил этилган бўлиб, ҳашар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик нормаларига қатъий риоя этган тартибда олиб борилди. Барча шаҳар-туман бўлимлари биноларида гигиена талабларига эътибор қаратилиб, кераксиз чиқиндилардан тозаланди, дарахтлар оқланиб, ерга қайта ишлов берилди. Ҳамжиҳатлик ва бирдамликда ташкил этилган ҳашар тадбирларида барча бирдек фаол қатнашди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати