1 Июн 2022 йил 259

Навоийда байрам муносабати билан 7259 ҳарбий қисм хизматчилари фарзандлари иштирокида спорт мусобақалари ташкил этилди

2022 йил 1-июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан 7259-сонли ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари иштирокида “Қувноқ стартлар” мусобақаси ўтказилди. Беллашувда ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари футбол, шашка ва “Менинг отам ҳарбий” мавзусида расм чизиш турлари бўйича қатнашдилар.  Мусобақадан сўнг ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари ҳарбий қисмда яратилган шароитлар билан таништирилди. Тадбир якунида ғолиблар ҳамда иштирокчилар ҳарбий қисм командири ва ўринбосарлари томонидан тақдирландилар.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech