17 Январ 2022 йил 618

Навоийда байрам муносабати билан бир гуруҳ ходимлар мукофотланди

Юртимизнинг тинчлиги ва осойишталиги айни кунда куну-тун хизмат вазифасини аъло тарзда бажараётган Ички ишлар ходимларининг машаққатли хизмати самараси десак адашмаган бўламиз. Уларнинг меҳнати доим эътибор ва эътирофда.
14-январь-Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Қуролли кучларимиз ташкил этилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан тантанали  маъросим бўлиб ўтди. Шунингдек, наъмунали хизмати учун бир гуруҳ ходимлар турли даражадаги мукофотлар билан тақдирландилар .
Албатта, бундай эътибордан рағбат топган ходим келгусида сидқидилдан Ватан ҳимоясига бел боғлаши, юксак натижаларга эришиши шубҳасиз.  

 

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech