30 Сентябр 2022 йил 348

Навоийда байрам муносабати билан ИИБ фахрий устозлари иштирокида "Заковат" интеллектуал ўйини ташкил этилди

Халқимизда устоз ва шогирд муносабатлари каби ёзилмаган қонунлар борки, улар минг йиллардан буён ҳаётимизда тадбиқ этилади. Бирор бир касб эгаси йўқки, устоз кўриб камолга етмаган бўлса. Бинобарин, касбий тайёргарлик ойлигида Навоий вилояти ИИБда муносиб хизмат қилган, кўплаб шогирдлар етиштирган, айни пайтда кексалик гаштини сураётган фахрий устозларимиз иштирокида "Заковат" интеллектуал  ўйини ташкил этилди. Байрам муносабати билан ташкил этилган мазкур ўйин баҳонасида фахрийлар бир-бирлари билан кўришди, суҳбатлашдилар. Ёшликларида олган билимлари бугунги ўйинда ўз самарасини кўрсатди. Ўйин якунида сўзга чиққанлар устоз ва мураббийларимизни байрам билан табриклаб эсдалик совғаларини топширдилар. Шунингдек, шогирдлар томонидан уларнинг буюк хизматлари эътироф этилиб, улар берган ўгит-у тавсиялар айни кунда асқотаётганини айтиб миннатдорчилик билдиришди. 

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech