18 Ноябр 2021 йил 531

Навоийда “Байроғимиз-фахримиз” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди

Бугун давлатимиз рамзларидан бири, миллатимиз ифтихори Ўзбекистоннинг “Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонунни қабул қилинганлигига 30 йил тўлди. Шу муносабати билан Ички ишлар вазирлигининг 2021 йил 9 ноябрь кунидаги "ички ишлар органлари тизимида касбий тайёргарлик ойлигини ўтказиш тўғрисида"ги 238-сонли Фармойиши талабларига мувофиқ Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси ташаббуси билан вилоят ҳудудида жойлашган ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ҳарбий юриш паради ўтказилди. Парадда 50 дан ортиқ техникалар, отлиқ ҳарбийлар ҳамда барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ва ҳарбий хизматчилардан иборат шахсий таркиб қатнашди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech