14 Феврал 2022 йил 914

Навоийда бир гуруҳ хатирчилик "патвозлар" ҳаракатига чек қўйилди

Азалдан маҳаллаларда, оммавий тадбирларда, байрам сайлларида хўроз уруштириш мусобақалари ташкил этилиши ҳеч кимга сир эмас. Аммо айримлар учун бу ҳунар асосий даромад манбаига айланиб, унинг ортидан оиласини ҳам боқаётгани ачинарли. Хатирчининг “Дамариқ” маҳалласида яшовчи 35 ёшли А.И хонадонида хўроз жанги майдонини ташкил этиб мазкур “махсус арена” атрофида 100дан ортиқ хўроз жанги ишқибозларини тўплади. Уларнинг ҳар бири учун 10 минг сўмдан пул олиб қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинни ташкил қилди. 17 нафар патвозлар ўзларининг жангари хўрозлари билан иштирок этаётган пайтда, вилоят ИИБ ЖҚБ уюшган жиноятчилик ва қурол билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилаган тезкор тадбир давомида қўлга олинди. Хўрозбозларни ўйинга даъват қилувчи банерлар ва брашуралар ҳамда хўрозлари ғолиб бўлган фуқароларни тақдирлаш учун қўйилган турли совринлар далилий ашё сифатида холислар иштирокида хужжатлаштириб олинди. Айни пайтда ўйинда иштирок этган фуқаролар шахсига аниқлик киритилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Навоий вилояти ИИб Ахборот хизмати

 

Text to speech