9 Феврал 2022 йил 573

Навоийда буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллудига бағишланган танлов натижалари эълон қилинди

Вилоят ИИБ таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмаларида хизмат қилаётган шаҳодатланган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида ғазал мулкининг султони, ўзбек адабий тилининг асосчиси Мир Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллигига бағишлаб "Навоий ғазаллари шайдосиман" шиори остида танлов эълон қилган эди. Шу кунга қадар 52 нафар ходимнинг ижод маҳсули баҳолаш ҳайъатига тақдим этилди. Навоий ижодига мансуб назмлар ижроси акс этган видеороликлар орасидан ғолиб учталикни танлаш анчайин мушкул  бўлди. Натижалар мутафаккир таваллудининг 581 йиллиги арафасида эълон қилинди. Унга кўра 3-ўринни  бошқарма ЙҲХБ бошлиғининг ММИБ ўринбосари катта лейтенант С.Бекмуродов,  2-ўринни Ўзбекистон Республикаси Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Навоий вилояти бўйича бўлими катта тезкор вакили майор Б.Ражабовлар эгаллаган бўлса, 1-ўрин Конимех тумани ИИБ Ташкилий бошқарма Навбатчилик қисми навбатчи ёрдамчиси сафдор Ғ.Душановга насиб этди. Ғолибларга бошқарманинг диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech