9 Феврал 2022 йил 566

Навоийда буюк мутафаккирга эҳтиром кўрсатилди

Мамлакатимизнинг ҳар жабҳасида ўзбек мумтоз адабиётининг йирик намоёндаларидан бири Мир Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллигига бағишланган навоийхонлик, ғазалхонлик каби ижодий кечалар ўтказилаётган бир пайтда буюк мутафаккир номи билан аталувчи шаҳримизда ҳам бу кун муносиб нишонланмоқда. Эрта тонгдан вилоят ИИБ ҳамда қатор ташкилот-муассасалар ходимлари  шоир ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиб эҳтиром кўрсатишди. Шундан сўнг, Фарҳод маданият саройида унинг ижодига бағишланган консерт дастури намойиш этилди. Мусиқий дастур давомида Алишер Навоий ғазаллари вилоятимизнинг кўзга кўринган мақом ижрочилари томонидан куйланди, иқтидорли ёшлар томонидан аъло даражада, вазн қоидалари асосида ижро этилиб йиғилганларга кайфият бағишладилар.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech