11 Июл 2023 йил 236

Навоийда чорва молини ўғирлаган бир гуруҳ шахсларга қонуний чора кўрилди

Боланинг табиати, хулқ-атвори оиладаги муҳитга боғлиқ, дейишади. Аммо фарзандларнинг назоратсиз қолиши ёки уни кимлар билан ҳамқадам бўлаётгани билмаслик ҳам эгри йўлга кириб кетишига сабаб бўлиши мумкин. Навбаҳорлик 2000 йилда туғилган М.Н маҳалласидаги ҳали вояга етмаган 3 нафар болани жиноятга бошлади. Гап шундаки, ўзлари истиқомат қилаётган Меҳнат маҳалласидаги бир кишини чорва молларига кўз олайтирди. Пайт пойлаб, фуқаронинг орқа ҳовлисида турган бозор нархи 6 млн. сўмлик бир бош қорамолни олиб кўздан ғойиб бўлишди. Қинғир иш қийиқсиз бўлмайди деганларидек туман осойишталик посбонлари ҳамда “Аждар” лақабли хизмат ити ёрдамида мол ўғрилари топилди. Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech