12 Феврал 2022 йил 433

Навоийда “ДИҚҚАТ, ПИЁДА” тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

2021 йилнинг ўтган 12 ойи мобайнида 138 та ҳолатда пиёдани уриб юбориш содир этилган бўлиб, шундан 115 нафар пиёда турли даражадаги тан жароҳати олган, 27 нафар пиёда эса ҳаётдан бевақт кўз юмган. Шу сабабли пиёдалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш, йўлларда улар билан боғлиқ кўнгилсизликларни камайтириш мақсадида Навоий вилояти ҳудудида жорий йилнинг 1 февраль кунидан 28 февраль кунига қадар “Диққат, пиёда” тадбири ўтказилмоқда. Мазкур тадбир самарадорлигини ошириш мақсадида Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан бир қатор саъй-ҳаракатлар амалга оширилди.
Жумладан, тадбир бошидан буён жами 113 маротаба таълим муассасалари, 116 маротаба корхона ва ташкилотлар, 117 маротаба маҳалла, 83 маротаба бозор, 68 маротаба йирик савдо мажмуалари, 124 маротаба автотураргоҳларда тарғибот ишлари олиб борилиб, турли мазмундаги 10443 дона буклетлар тарқатилди.

 

Навоий вилояти ИИб Ахборот хизмати

Text to speech