24 Ноябр 2022 йил 255

Навоийда электро-скутерни ўғирлаганликда гумон қилинган шахс қўлга олинди

Халқимизда “Текин топган мол ёмон, охири қўймас омон” деган ҳикматли нақл бор. Токи инсон меҳнати ортидан кун кўрмас экан вақти келиб қусурини кўрсатади. Зарафшонлик 42 ёшли Ч.И  ҳам қилмиши фош бўлади деб ўйламаган эди. 31-кўп қаватли уйнинг тагида турган Виктор Пукаевга тегишли 20 млн сўмлик электоро скутерни қулфини тош билан уриб олиб,  воқеа жойидан қочиб кетди. Олиб борилган тезкор –тергов ҳаракатлари натижасида скутер Ч.Ининг дала ҳовлисидан топилди. Уни вақтинча сақлаб маълум муддатдан сўнг сотишни мўлжаллаган экан. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech