9 Апрел 2021 йил 223

Навоийда эпидемик вазиятни назорат қилиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида назорат тадбирлари ўтказилмоқда

        Вилоятимиз ҳудудига коронавирус касаллиги кириб келишини олдини олиш, аҳоли ҳотиржамлигини таъминлаш мақсадида Навоий шаҳридаги бозорларда карантин қоидаларига амал қилиниши, сотувчи ва ҳаридорлар ўртасида тўсиқ ўрнатилиши, кириш дарвозаларида нозорат ўрнатилиши, ҳарорат ўлчагичлар билан таъминланиб ҳар бир кираётган фуқароларни ҳарорати ўлчаниши юзасидан назорат тадбирлари ўтказилди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган тарғибот тадбирида бошқарма ППХ ва ЖТСБ, Миллий Гвардия, ФВБ, СЕО маркази ходимлари ҳамда жамоатчилик кенг жалб этилди. Дастлаб, бозор ҳудудида ветеринария-санитария қоидаларига амал қилинишини таъминлаш мақсадида гуруҳлар тузилиб, сотувчилар ўртасида шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш юзасидан тушунтиришлар берилиб, эслатмалар тарқатилди.  

  Шундан сўнг, ППХ ва ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ва ветеринария идоралари билан ҳамкорликда бозор ҳудудига кириб келаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, яроқлилик муддати текширилиб, расталарни плёнкали қопламалар билан ўраш юзасидан кўрсатмалар берилди. Шунингдек, бозор ҳудудидаги умумий овқатланиш шаҳобчаларининг жорий аҳволи, тозалик, оралиқ масофа каби бир қатор белгиланган тартиб қоидалар кўриб чиқилди. тадбир якунида мавжуд камчиликлар юзасидан бозор маъмурияти ҳамда тадбиркорларга огоҳлантиришлар берилиб, карантин талабларига қатъий риоя қилишлари тушунтирилди.

              Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech