4 Феврал 2021 йил 511

Навоийда “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларини тарқатилишига қарши курашиш” ойлиги доирасида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

 

         ХХI асрда гиёҳвандлик, наракобизнес, одам савдоси, ёшлар ўртасидаги жиноятчилик ва коррупция ҳамда диний экстремизм ва унга алоқадор жиноятлар инсониятнинг глобалл муаммосига айланди. Дарҳақиқат, сўнгги йилларда гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар жиддий ташвиш ва хавотирларни келтириб чиқармоқда. Статистик таҳлилларга таянадиган бўлсак дунё миқёсида асосан миллионлаб ёшлар бу жирканч иллатнинг гирдобига тушмоқда. Ойлик доирасида Навоий вилоятида ҳам профилактик тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Ана шундай тадбирларнинг дастлабкиси Навоий шаҳридаги Ёшлар марказида ўтказилди. Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув бош бошқармаси, вилоят ИИБ ЖҚБ ҳамда юзлаб ёшлар иштирок этган тадбирда гиёҳванд модда истеъмоли боис қанчадан-қанча инсонлар ҳаётдан кўз юмаётгани, миллионлаб оилалар ОИТСдан завол топаётгани статистик таҳлиллар мисолида етказилди. Шундан сўнг, “Гиёҳвандлик – умр заволи” номли видеоролик йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.

        Навбатдаги тадбир Навоий давлат педагогика институти  чет тиллари факультети  талаба-ёшлари  ҳамда институт ходимлари иштирокида ўтказилиб, Навоий вилояти ИИБ ЖҚБ маъсул ходимлари томонидан вилоятимизда гиёҳвандлик ва сарҳуш қилувчи моддаларнинг ғайриқонуний савдосига қарши курашиш буйича кўрилаётган чора тадбирлар хусусида маълумотлар берилди. Тадбир сўнггида талаба-ёшларга гиёҳвандликка курашишга тарғиб қилувчи тарқатма материаллар ҳамда флаерлар тарқатилди.

       Бу каби тадбирларни ташкил этишдан асосий мақсад,  ёшларда гёҳвандликка қарши кучли маънавий иммунитетни шакллантириш, уларни бевосита оғу савдосининг иштирокчисига айланиб қолмасликларини таъминлашдан иборатдир.

       Эслатиб ўтамиз, профилактик тадбирлар вилоятимиз бўйлаб давом этади.

                Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech