6 Октябр 2022 йил 263

Навоийда ёшлар ўртасида ўтказилган "Заковат" интеллектуал ўйинида академик лицей ўқувчилари ғолиб бўлдилар

Олий  ва  ўрта  махсус  таълим вазирлиги, Ёшлар ишлари   агентлиги  ва    “Заковат   интеллектуал   клуби”    нодавлат нотижорат   ташкилоти   ўзаро    ҳамкорликда    Ўрта    махсус    ва  профессионал  таълим  муассасалари ўқувчилари  ўртасида  "Заковат"  интеллектуал  ўйини утказилди.

Мазкур ўйинда вилоятда рейтинги юқори касб-ҳунар мактаблари ҳамда ИИВ Навоий академик лицейи ўқувчилари ҳам иштирок этди.

Мантиқий ўй-мунозараларга бой бўлган ақлий ўйинда ИИВ Навоий академик лицейи ўқувчилари устунлик қилиб  фахрли 1-ўрин эгалладилар. Шунингдек интеллектуал ўйиннинг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech