27 Июл 2023 йил 238

Навоийда ёшлар ўртасида воллейбол спорт тури бўйича “Ички ишлар вазири кубоги” мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди

Ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни саломатлигини мустаҳкамлаш, зарарли одатларнинг олдини олиш ҳамда ёшларни Ватанга бўлган садоқатини ошириш мақсадида спортнинг волейбол тури бўйича “Ички ишлар вазири кубоги” мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди. Унда туман ва шаҳар ҳудудларидан фахрли биринчи ўринларни олиб, вилоят босқичига 54 нафар ўғил-қизлардан иборат жамоалар иштирок этишди. Қизлар ўртасида 1-ўринни Конимех туман “Тўққизтепа” маҳалласи жамоаси қўлга киритишди. Йигитлар ўртасида эса биринчиликни Навоий шаҳар “Меъмор” маҳалласи жамоаси қўлга киритишди. Мусобақада ғалаба қозонган жамоалар Навоий вилояти ИИБ раҳбарининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар ҳамда республика босқичига йўлланмаларни қўлга киритишди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech