14 Май 2022 йил 322

Навоийда фахрий устозлар учун Хоразм вилоятига саёҳат ташкил этилди

Навоий вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ташаббуси билан кўп йиллар соҳада хизмат қилиб фахрий ходим унвонини олган устозлар учун Хоразм вилоятининг Урганч ва Хива шаҳарларига саёҳат ташкил этилди. Нафақа гаштини суриб азим ва кўҳна Хоразмга ташриф буюрган фахрийлар жамоаси шаҳарнинг энг машҳур ва қадимий тарихий обидалари билан танишди. Айниқса Хива хонлиги худудида яшаган туркман қабилаларини маданияти ва турмуш тарзини намойиш қилувчи энг қадимий обидалардан бири “Улли Ховли” уларда катта таассурот қолдирди. Саёҳатдан сўнг шаҳарнинг сўлим чойхоналарининг бирида дастурхон ташкил этилди. Унда меҳмонлар бир пиёла чой устида хизмат вақтларини эслаб суҳбат қурдилар.

  • Тинчлигимиз шарофати билан, биз фахрийларни ҳам маданий дам олишимиз ташкил этилмоқда. Бундай эътибордан бошимиз осмонга етди. Бир-биримиз билан дийдорлашдик, хизматдаги унитилмас кунларимизни эсладик,-дейди фахрийлар кенгаши аъзоси истеъфодаги подполковник Аббос Каримов. – Хоразм миллий бош кийими- чўгирмани бирор марта ҳам киймаган эдим, бугун шу ниятимга ҳам етдим.  

 Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech