29 Январ 2023 йил 365

Навоийда фахрий устозлар, вилоят ИИБ ходимлари ҳамда академик лицей ўқувчилари иштирокида "Уч авлод учрашуви" бўлиб ўтди

Кўп йиллар Ички ишлар органларида хизмат қилган, айни пайтда ҳам жамиятда ёшларга муносиб сабоқ бераётган фахрийларимиз чин маънода эътирофга муносибдирлар. Айниқса ички ишлар ходими бўлишдек юксак мақсад сари интилаётган ўқувчи-ёшлар учун уларнинг маслаҳату тавсияларининг аҳамияти жуда каттадир.

ИИВ Навоий академик лицейида бўлиб ўтган “Уч авлод учрашуви” ҳам тадбир иштирокчилари учун айни муддао бўлди. Боиси, тадбирда иштирок этган бир гуруҳ фахрийлар, вилоят ИИБ ходимлари ҳамда лицейни тамомлаб, ИИВ академиясида ўқиётган курсантлар президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-10-сонли қарорига ўз муносабатларини билдиришди. Тадбир давомида фахрий устозлар сўзга чиқиб бугунги кунда ички ишлар органларида олиб борилаётган ислоҳотлар, ходимларга яратилаётган шарт-шароитлар ва имкониятлар ҳақида гапирди. Шунингдек кониятлардан самарали фойдаланган ҳолда ҳақиқий ватанпарвар бўлиш, халққа садоқат билан хизмат қилиш  лозимлигини таъкидлашди.

ИИВ Академияси курсантлари ҳам лицей ўқувчиларига академияда билим олиш, спорт билан шуғулланиш учун яратилган шароитлар ҳақида гапириб, лицейда устозлардан олган билимлари олий таълимда асқотаётганини фахр билан гапиришди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech