Навоийда фидоий ходимлар рағбатлантирилди
Эл корига яраш, миллат манфаатларини ўз манфаатиданда устун қўйиш бугун ҳар бир Ички ишлар ходимининг ҳаётий шиорига айланган десак, муболаға бўлмайди. Муҳтарам юртбошимиз томонларидан соҳага қаратилаётган эътибор сабаб Ички ишлар ходимлари ҳудудларда жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, криминоген вазиятни таҳлил қилиш ҳамда фуқаролар осойишталигини мустаҳкам таъминлашдек, вазифаларни астойдил бажариб келишмоқда. Хусусан, коррупцияга қарши курашиш, фуқароларнинг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини шакллантиришда алоҳида наъмуна кўрсатишмоқда. Вилоят ИИБ биносида ташкил этилган, маърифий тадбир аввалида бошқарма бошлиғи йил бошидан то-ҳозирга қадар тизимда наъмунали хизмат олиб бораётган, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлашда жонкуярлик кўрсатган бир гуруҳ ходимларга вазирликнинг кўкрак нишони, медаллар ҳамда фахрий ёрлиқ ва пул мукофотларини тантанали равишда топширди. Шунингдек, коррупцион ҳаракатларга чек қўйишда шахсий наъмуна кўрсатган ходимлар ҳамда уларнинг ота-оналари фахрий ёрлиқ ва пул мукофотлари билан тақдирланишди. “Албатта, рағбат ҳар бир ходимни ўз устида янада кўпроқ меҳнат қилишга, халқ дарди билан яшашга ва энг муҳими берилган ишончни сидқидилдан оқлашга ундайди. Биз бежизга бугун соҳада коррупцион ҳаракатларни олдини олишга ўз ҳиссасини қўшган ходимларнинг ота-оналарини таклиф этмадик, мақсадимиз муҳтарам юртбошимиз бизга қаратаётган эътибор ҳамда эътирофни чуқур ҳис қилиш, ходимлар орасида соғлом муҳитни қарор топтириш ва Ички ишлар ходими деган шарафли номга муносиб бўлишларини таъминлашдан иборатдир. Зеро Ватанга ва халққа хизмат қилиш энг олий бурчимиздир.” - дейди, вилоят ИИБ бошлиғи полковник, А.Тасбаев.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати