2 Ноябр 2022 йил 409

Навоийда фирибгар қўлга олинди

Карманалик Эркин ака қарилик пенсиясига чиқди. Аммо нафақада  белгиланган пул миқддоридан норози бўлди. Боиси унинг ишлаган йил стажи 20 йилдан ортиқ эди.   У  бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Кармана туман филиалига борди. Ташкилот ичида нигина исмли қизга дуч келиб мурожаат этди. Нигина пенсия жамғармасини вилоят филиалида  таниши борлиги агарда уни рози қиллса пенсия пули миқдорини кўпайтириб беришини айтди. Бу гаплардан энсаси қотган Эркин ака ички ишлар органига мурожаат қилди. Жиноят қидирув ходимлдари иштирокида ташкил этилган тадбирда Нигина Эркин акадан  2 ярим мсиллион сўм пулларни олиб пенсия пули миқдорини ошириб беришини ваъда қилаётган чоғда қўлга олинди. Фирибгар аёлга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми ҳамда ва 211-моддаси 1- қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов жараёнларида Нигина яна бир неча кишидан худди шундай хизмати учун пул олганлиги тасдиғини топди.

 

 

 Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

Text to speech