18 Октябр 2021 йил 342

Навоийда фирибгарликни касб қилган фуқаро Самарқанд вилоятида қўлга олинди

Қизилтепа тумани Ванғози МФЙда яшовчи 1969 йилда туғилган Ғ.Л туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида 2021 йил 04 март куни яшаш хонадонига ўзини Хоразм вилояти Хива шахридан “Алишер” деб таништирган киши бир кеча тунаб қолиш учун жой сўраб келганлигини, эртаси куни ушбу фуқаро гуруч савдоси билан шуғулланишини, айни вақтда Хоразм вилоятидан кўп миқдорда гуруч олиб келаётганлиги сабабли юкни қабул қилиб олиш учун унга майда пул кераклигини, ўзининг ёнида айни вақтда 100 млн сўм пул борлигини уларни майдалаб бўлмаслигини айтган. Ўзида турган 100 млн сўм пуллар пакетга скотч билан ўраб қўйилганлиги сабабли уларга сақлаб туришлик учун топшириб, Ғ.Л ва унинг яқинларини ишончига кириб 18 млн 500 минг сўм пулларни олиб гуручни қабул қилиб оламан деб чиқиб кетиб қайтиб келмаган. Ғ.Л ўралган холдаги селофан пакетни очиб кўрса ичида 4 дона қўл артадиган нам салфетка борлиги маълум бўлди. Мазкур холат бўйича туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган терговга қадар текширув харакатлари давомида ўзини “Алишер” деб таништирган шахс аслида Қашқадарё вилояти Ғузор туманида яшаган Б.Р эканлиги ўз тасдиғини топди. Унга нисбатан туман ИИБ ЖҚБ томонидан 05.08.2021 куни қидирув эълон қилинган эди. Б.Р ўзини Мудофа вазирлигининг собиқ ходими яъни истеъфодаги “полковник” деб таништириб республиканинг бир нечта шаҳар-туманларида ўзининг фирибгарлик жиноятларини давом эттириб келган. Қидирувдаги Б.Рни ушлаш мақсадида туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу шахс Самарқанд вилояти Жомбой туманида қўлга олинди. Туман ИИБ хузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан тергов харакатлари олиб борилмоқда.    

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Каналга обуна бўлиш:
@Navoi_iib_axborotxizmati

 

Text to speech