22 Март 2021 йил 689

Навоийда “фуқаробай” ишлаш методикаси бўйича ишлар ташкил қилинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев раислигида 2021 йилнинг 12 февраль куни Ички ишлар вазирлиги Ҳайъатининг кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилиши баёнининг тегишли бандлари ва Ички ишлар вазирлиги Академияси бошлиғининг 2021 йил 12 март кунидаги 12-сонли “Ҳудудлардаги криминоген вазияти энг оғир бўлган маҳаллалардаги сектор раҳбарлари, маҳалла раислари ҳамда профилактика инспекторлари учун “фуқаробай” ишлаш методикасини яратиш ҳақида”ги фармойишининг ижросини таъминлаш мақсадида, Навоий вилояти Навоий шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ички ишлар бўлими “Ёшлик” маҳалла фуқаролар йиғинидаги криминоген вазият, жиноят сабабларини “илмий диагноз” асосида аниқлаш ҳамда сектор раҳбарлари, маҳалла раислари ва профилактика инспекторлари учун “фуқаробай” ишлаш методикасини яратиш, энг кўп содир этилган жиноятларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини ўрганиш, “илмий диагноз” қўйиш асосида жиноятларнинг олдини олиш ва фош этиш юзасидан илмий асосланган хулосалар, таклиф ва тавсиялар тайёрлаш бўйича, ИИВ Академияси Дастлабки тергов ва криминалистика кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник С.М.Низамов, ИИВ Академияси Тезкор-қидирув фаолияти кафедраси ўқитувчиси, майор З.З.Назаров, ИИВ Академияси Хизмат фаолияти психологияси кафедраси ўқитувчиси, катта лейтенант И.М.Хайдаров ва ИИВ Академияси Раҳбар кадрларни тайёрлаш факультети 3 нафар тингловчилари, шунингдек Навоий шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи майор Р.А.Шерназаров, Навоий шаҳар ИИО ФМБ раҳбарияти, профилатика инспектори ва маҳалла раиси Ш.С.Исломова ва бошқа ташкилотлардан маҳаллага бириктирилган маъсуллар иштирокида 2021 йил 20 март куни йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда тегишли йўналишлар бўйича бириктирилган масъулларга, жиноятчиликни охирги 3 йиллик маълумотларни таҳлил қилиш, маҳалла аҳолисининг умумий сони ва жиноятчилик даражаси, маҳалла аҳолисининг иш билан таъминланганлик даражаси, 2020 йил давомида маҳаллада содир этилган жиноятларнинг миқдори ва сифат кўрсаткичлари, энг кўп содир этилган жиноят турлари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароит ва сабабларни ўрганиш, жиноят содир этган шахснинг ижтимоий-демографик маълумотларини, жиноят натижасида жабрланувчига етказилган зарарнинг миқдори ва турлари, жиноят содир этган шахснинг оилавий аҳволи, жиноятларнинг содир этилиш вақти, маъмурий ҳудудда профилактика инспектори фаолиятининг тўғри ташкил этилганлиги, профилактик тадбирларни ўтказишга масъул шахслар томонидан маҳаллада йил давомида неча маротаба ҳуқуқий тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилганлиги, профилактика инспектори томонидан ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш ва бандлигини таъминлаш бўйича ташкил этилган ишлар, ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, криминоген вазиятга таъсир этувчи омиллар, уларни бартараф этиш юзасидан илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқиш, ҳудудда содир этилган жиноятларнинг турлари, уларнинг содир этилиши шарт-шароит ва сабабларини ўрганиб, криминоген вазиятга “илмий диагноз” қўйиш асосида келгусида жиноятларнинг олдини олиш ҳамда криминоген вазиятни барқарорлаштириш юзасидан илмий асосланган хулоса ва тавсиялар тайёрлаш бўйича топшириқлар берилиб, ишлар ташкил этилди.  

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech