Навоийда фуқаролар мурожаатларини ўрганишда йўл қўйилган хато ва камчиликлар юзасидан Президент Администрацияси раҳбарлигида семинар-тренинг ўтказилди.
Ҳар бир фуқаро мурожаати ортида инсон манфаати ва тақдири ётибди. Уни ўз вақтида кўриб чиқиш ва ўрганиш, халқ манфаатини ҳар қандай сиёсатдан устун билиш демократик ислоҳотларга қўйилган яна бир қадам бўлди.
Хусусан, Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ички ишлар вазирлиги масъул ходимлари раҳбарлигида ўтказилган семинар-тренинг шулар жумласидандир. Мазкур йиғилишда ташкилий департаментнинг мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси масъул ходимлари Мамадиев С.Н , Қўйчиев Ш.Н Абдумуродов Ш.А ҳамда Навоий вилояти ИИБ Пробация ходимлари, барча шаҳар-туман ИИБ бошлиқларининг Тарбиявий ишлар бўйича ўринбосарлари, Мурожаатлар билан ишлаш гуруҳи инспекторлари қатнашдилар. Дастлаб, сўзга чиққанлар айни вақтда замон талаби бўлган-раҳбар ва халқ ўртасидаги муносабатни яхшилаш шу билан бирга фуқаролар мурожаатлари билан ишлашни такомиллаштириш, ҳар бир мурожаат доирасидаги тадбирлар фақат ва фақат амалда бажарилишини таъминлаш тўғрисида сўз борди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони талабларига риоя этиш ҳолати ўрганилгани, жорий йилнинг 1-чорагида давлат раҳбарининг Виртуал ва Халк қабулхоналари орқали Вазирлик тизимида кўриб чикиш учун келиб тушган мурожаатлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 46 фоизга ўсгани, кўрсаткичдаги 2000дан ортиқ мурожаатлар Навоий вилоятига тўғри келаётгани маълум қилинди.
Ўқув семинар-тренинг давомида, Виртуал кабулхонанинг асосий вазифаларидан бири аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда конуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя килишга каратилганлиги, фукароларнинг мурожаат килишга оид конституциявий ҳуқуқини сўзсиз амалга оширилиши учун шароитларни яратиш, келиб тушаётган мурожаатларни тўлиқ, ўз вақтида холисона ўрганиш устидан тизимли мониторинг назоратни амалга ошириш тўғрисида сўз борди. Шунингдек жисмоний ва юридик шахслар вакиллари мурожаатларни тизимлаштириш, улар билан ишлашда замонавий технологияларидан кенг фойдаланиш, инновацион тизимнинг асосий талаби эканлиги айтилди. Семинар сўнгида ҳар ойнинг биринчи ўн кунлигида, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари таҳлил қилиниб, келиб тушиш сабаби ва омиллари ўрганилиши, йўл қўйилган хато ва камчиликларда айбдор ходимларнинг интизомий жавобгарлиги қаътий этиб белгиланиши тушунтирилди. Музокара тарзида ўтказилган бу каби семинар-тренинг машғулотлари келгусида давомли ўтказиб бориш бўйича таклифлар мақулланди. Мухтасар қилиб айтганда, бу каби семинар-тренинглар мансабдор шахсларнинг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш борасидаги маъсулиятини янада кучайтиришнинг таъсирчан чораси, унда ўрганилган билим ва кўникмалар эса соҳа ходимлари фаолиятида дастурул амал бўлиб хизмат қилади деган умиддамиз.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати