5 Апрел 2023 йил 328

Навоийда фуқароларни чорва молларини насияга олиб қайтариб бермаган шахс қўлга олинди

    2015 йилда суднинг қора курсисига ўтириб, жиноий жавобгарликка тортилган ва қилмиши учун жазо муддатини ўтаган навоийлик 32 ёшли фуқаро қилмишидан хулоса чиқармади. Ўрганган кўнгли яна такрор ўртаниб ўзганинг мол-мулкини қўлга киритиш фикри тинчлик бермади. Бир неча маротаба Кармана туманида яшовчи фуқародан чорва молларини сотиб олиб ўз вақтида пулини қайтарди. Мақсади уни ишончига кириш эди, аслида. Кейинги сафар эса 6 ой ичида пулларини бериши эвазига нархи 38 млн сўм бўлган йирик ва майда шохли молларини олиб кетганча изини кўрсатмади. Аниқланишича, мазкур воқеа билан бир вақтнинг ўзида шу ҳудуддаги яна бир фуқарони 10 млнлик чорва молларини олиб арзон гаровга сотиб ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Қийиғи чиққан қинғир иш суриштирув натижасида ошкор бўлди. Гумонланувчи фуқарога нисбатан ЎРЖК 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech